Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПлощадь Дружбы народов
Площадь Дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида кундуз куни 22-27° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудидаги об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди, деб хабар қилди Ўзгидромет.
13 апрель куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни, кундуз кунлари 17-22° илиқни ташкил этади.
14 апрель куни республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво кечаси ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ, кундуз куни 22-27° илиқ бўлади. Асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0