Сиёсат

Равшан Эрматов МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
МОҚда ўтказилган навбатдан ташқари сайлов йиғилишида қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Равшан Эрматов номзоди илгари сурилган. Кенгаш аъзолари томонидан унинг номзоди бир овоздан маъқулланган ва сайланган.
Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2021
Спорт
Равшан Эрматов сўнгги ўн йилликнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатига киритилди
Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта у бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала