Россия-Ўзбекистон: космосда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тайёр

© Пресс-служба Роскосмоса / Медиабанкка ўтишПуск РН "Союз-2.1б" с разгонным блоком "Фрегат" с космодрома Восточный
Пуск РН Союз-2.1б с разгонным блоком Фрегат с космодрома Восточный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ҳукумати тинчлик мақсадларида космик соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим матнини маъқуллади
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукумати тинчлик мақсадларида космик соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим матнини маъқуллади. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
РИА Новости Россия дипломатик ваколатхонаси матбуот хизматига асосланиб Олег Мальгинов душанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Шундан сўнг, Россия Федерациясининг янги элчиси Тошкентдаги биринчи космонавт Юрий Гагарин ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида қатнашди - бугун дунёда авиация ва космонавтика куни нишонланмоқда.
"Яқинда томонлар тинчлик мақсадларида космик фазони ўрганиш ва фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимнинг матнини маъқулладилар", - деди Мальгинов.
У битим Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Россияга бўлажак ташрифи давомида имзоланиши мумкинлигига умид билдирди.
Мальгинов томонлар Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида "Суффа" радиоастрономия расадхонасини қуриш лойиҳаси устида ишлашни давом эттираётганини айтди.
"У илғор илмий изланишларга имкон берадиган энг катта радио телескоп билан жиҳозланиш режалаштирилган", - деб қўшимча қилди элчи.
1995 йилда икки мамлакат ҳукуматлари Тошкентдан 250 километр узоқликда жойлашган Суффа платосида халқаро радиоастрономия расадхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоладилар. Расадхонанинг асосий қисми - кўзгу диаметри 70 метр бўлган ноёб радио телескопни 2009 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди. Бироқ, расадхона охиригача қуриб битказилмаган, бунга молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0