Сиёсат

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси вазифаларини бажаришга киришди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов (слева) и Чрезвычайный и Полномочный Посол России в РУз Олег Мальгинов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов (слева) и Чрезвычайный и Полномочный Посол России в РУз Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Март ойида Олег Мальгинов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган эди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олег Мальгиновни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Камилов Россиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди ва Ўзбекистондаги фаолият бошланиши билан табриклади.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев 17 марта принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Российской Федерации Владимира Тюрденева в связи с завершением его дипломатической миссии в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Жамият
Шавкат Мирзиёев Владимир Тюрденевни фахрий ёрлиқ билан мукофотлади
Таъкидланишича, олий ва юқори даражада бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилган. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Россия президенти Владимир Путин фармонига мувофиқ, Олег Мальгинов мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала