Танзила Норбоеванинг Россияга ташрифи тафсилотлари очиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТанзила Нарбаева
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Oбуна бўлиш
Сенати раиси бошчилигидаги делегация 13-16 апрель кунлари Россияга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюради.
Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф 13-16 апрель кунлари амалга оширилади.
Ташриф давомида Норбоева Москва шаҳрида Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашади.
15-16 апрель кунлари делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. У ерда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0