Иқтисод

Барча терминаллар “Humo” ва “Uzcard” карталарини қабул қилади

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Терминаллар 2021 йил охирига қадар ҳар икки турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар берди.
Компаниялар бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга туширади. Инфратузилмаларнинг босқичма-босқич интеграцияси улардан биринчиси бўлади. Терминаллар 2021 йил охирига қадар ҳар икки турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.
“Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади”, деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов.
Терминал оплаты банковскими картами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2020
Жамият
“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади
Шу билан бирга, Қурбоновнинг сўзларига кўра, “Humo” ва “Uzcard” Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади.
Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилишга, нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштиришга, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала