Дунёда

Гиннесс китобига киритилган қуён ўғрилаб кетилди

© Facebook / Annette EdwardsКролик Дариус
Кролик Дариус
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Буюк Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Буюк Британияда дунёдаги энг катта Дариус лақабли қуён ўғрилаб кетилди. Унинг эгаси жониворни қайтарган кишига 1 минг фунт (1,3 минг доллар) мукофот беришини эълон қилди. Sky News телеканали хабар қилди.
Дариус лақабли қуён Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг танасининг узунлиги 129 сантиметр.
Қуён унинг эгалари уйида (Англия, Вустершир графлигида) яшаган. Полиция маълумотларига кўра, у якшанба куни кечқурун вольердан ўғирлаб кетилган. Қуённинг эгаси Аннет Эдвардс жониворни қайтариб беришни сўраб, унинг ўрнига мукофот таклиф қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала