Дунёда

Инсоният бананларсиз қолиши мумкин - Die Welt

© СС0 / Unsplash / Louis Hansel @shotsoflouisБанан, иллюстративное фото
Банан, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Юқумли қўзиқорин туфайли дунёда бананлар етиштириш тўхтаб қолиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўта юқумли тупроқ қўзиқоринлари туфайли инсоният бананларсиз қолиши мумкин, деб ёзади Die Welt.
Tropical Race 4 (TR4) деб номланган касаллик XX асрда Осиё ва Австралияда кенг тарқалишни бошлади, аммо 2019 йилда у дунёдаги бананларнинг асосий етказиб берувчиси - Жанубий Америкада илк бор аниқланди.
AMI маркетинг компанияси мевалар бўйича мутахассиси Урсула Шокемеленинг сўзларига кўра, Колумбия ва Гондурасда биринчи плантациялар ёпилди. Кимёвий моддалар касалликка таъсир қилмаяпти, ифлосланган тупроқлардан камида 30-40 йил давомида фойдаланилмайди.
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2020
Жамият
Парҳезшунос олимлар бананни қишда ейишни тавсия қилишади
Таъкидланишича, TR4 асосан Cavendish навига (унинг экспорти жаҳон савдосининг 95 фоизини ташкил қилади ) зарар етказади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, деҳқоннинг оёқ кийими тагидаги ифлосланган тупроқнинг кичик заррачаси ҳам юқумли касаллик тарқалишига олиб келиши мумкин.
Олимларнинг фикрига кўра, табиатда Cavendish каби серҳосил банан нави йўқ. Бундан ташқари, Осиё, Африка ва Американинг кўплаб давлатларида бу мева кунлик рационда картошка ва гуруч каби муҳим аҳамиятга эга.
"Агар дунё аҳолиси 7 миллиарддан ошганлигини ҳисобга олсак, банан етиштириш ҳажми ошишининг асосий сабаби - ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ўсиб бормоқда", - дейишди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала