Маданият

"Маданий шок": БП маданият вазирлиги мансабдорларини йирик талончиликда гумонланмоқда

© © Sputnik / Амир ИсаевРемесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе
Ремесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК мансабдор шахслари тил бириктириб, қарийб 800 миллион сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда
ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Маданият вазирлиги мансабдорлари мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан қимматга сотиб олиб, бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан давлат харидларида нархларни ошириб юбориш ҳолатлари юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди.
Хабарда айтилишича, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ва бошқалар мусиқа асбобларини сотиб олиш бўйича тендер танлов ўтказилган.
Тендерда 3,3 млрд сўмга етказиб бериш таклифи мавжуд бўлса-да, мансабдорлар тил бириктириб, муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини танлов ғолиби сифатида кўрсатиб, натижада мусиқий асбобларни бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олиб, бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Ҳодисалар
Бекободда мансабдорлар “Ёшлар–келажагимиз” дастурининг 301 млн сўмини талон-тарож қилди
Мазкур ҳолат юзасидан компания мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Дарё" нашри хабарига кўра, Маданият вазирлиги мансабдорлари талон-тарожга йўл қўйган биринчи ҳолат эмас. Хусусан, 2020 йилнинг ноябрь ойида Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда Маданият вазирлигидаги жиноий схема фош қилинган. Унда грим учун ажратилган маблағга "Ўрикзор"дан арзон косметика сотиб олиниб, бюджетдан 2,3 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинган.
Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Сиёсат
Мирзиёев: энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Шунингдек, вазирлик ишлар бошқармаси бошлиғи театр ва мусиқий мактабларга аслида етказиб берилмаган мебель ва мусиқа анжомлари етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, 1,7 миллиард сўмни ўзига таниш фирмаларга ўтказиб, талон-торож қилган. Бундан ташқари, 13,5 миллиард сўмлик мебель ва жиҳозларни танишларидан 20,2 миллиард сўмга олиш йўли билан 6,7 миллиард сўм ҳам талон-торож қилинган. Бу жиноий схема билан 12 миллиард сўм бюджет маблағи ўмарилган.
Молия вазирлиги томонидан тузилган Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари кузатилган вазирликлар рўйхатида Маданият вазирлигида 6,8 миллиард сўм молиявий қонунбузилиш ҳолатлари билан бешинчи ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала