Жамият

БП марҳум турколог олим Кубатинга тергов вақтида жисмоний тазйиқ ўтказилганини рад этди

© Facebook / Andrey KubatinУченый-востоковед Андрей Кубатин
Ученый-востоковед Андрей Кубатин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Бош прокуратура баёнотида айтилишича, "ҳибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида Андрей Кубатиннинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмаган, у соғлиғи бўйича шикоят қилмаган ва унинг соғлиғи, руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган".
ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Бош прокуратура марҳум турколог олим Андрей Кубатинга нисбатан ДХХ ходимлари томонидан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган деб топди.
Бу ҳақда Бош прокуратура эълон қилган баёнотда маълум қилинган.
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2019
Давлатга хиёнатда айбланган Кубатин оқланди
Илгарироқ марҳумнинг опаси Клара Сахарова Ўзбекистон президентига шикоят йўллаб, унда 2017 йил 25 мартида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан укаси Андрей Кубатинга нисбатан Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида Кубатинга ДХХ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида у ўзи содир қилмаган жиноятига иқрор бўлганини қайд этган.
Кубатин 2017 йил 1 декабрида Республика Ҳарбий суди ҳукмига асосан ЖКнинг 157-моддаси 1 кисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум қилинган.
Сахарова ўз шикоятида укаси Андрей Кубатин 2019 йил 26 сентябрда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан оқланиб, озодликка чиқарилгани, 2020 йилда эса у коронавирусга чалиниб 27 октябрь куни вафот этганини айтиб, укасига нисбатан тергов жараёнида руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказган ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўраган.
Бош прокуратуранинг аниқлашича, мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 9 февраль куни ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу тергов ҳаракатларида қатнашган ДХХ ходимлари ҳаракатлари қонунийлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилган.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2020
ДХХ Ўзбекистон бўйлаб бир нечта амалдорларни "ҳалоллик вакцинаси" билан эмлади
Иш материаларидан маълум бўлишича, Андрей Кубатин 2017 йилнинг 10 апрелидан 2017 йил 14 сентябрга қадар тергов ҳибсхонасида сақланган.
"Ҳибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмаган, у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят билан мурожаат қилмаган ва унинг соғлиғи, руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган", — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу жиноят иши қонун доирасида ўтказилгани ҳамда фуқарога ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмагани аниқланиб, натижасига кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Таъкидланишича, марҳум Андрей Кубатинга нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллари Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорни бекор қилиш учун асослар топилмаган.
Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала