Спорт

Одил Аҳмедов янги жамоа билан шартнома тузди

© Ассоциация футбола УзбекистанаОдил Ахмедов
Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитой “Цанчжоу Майти Лайонс” клуби билан шартнома тузган.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик футболчи Хитой Суперлигаси иштирокчиси “Цанчжоу Майти Лайонс” клуби (Cangzhou Mighty Lions F.C.) билан шартнома тузган.
Одил Ахмедов награжден специальной наградой президента АФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Спорт
Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов ЎФА президентининг махсус соврини билан тақдирланди
“Цанчжоу Майти Лайонс” чемпионатнинг илк баҳсини 21 апрель куни сафарда “Циндао Хайню” клубига қарши ўтказади. Одил Аҳмедов ушбу учрашувда янги жамоаси сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказиши мумкин.
Одил Аҳмедов бундан аввал Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда “Тяньцзинь Тэда” клубларида тўп сурган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала