Дунёда

Озарбайжон халқига туҳфа: Ўзбекистон Қорабоғда мактаб қуради

© Sputnik / Ilya Pitalev / Фотобанкка ўтишНагорный Карабах
Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд - Ходжаев.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қорабоғда мактаб қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида топширилади. Бу ҳақда АОКА директори Асаджон Ходжаев Туркий кенгаш делегацияси Озарбайжоннинг Агдам шаҳрига ташриф чоғида маълум қилди. Sputnik Озарбайжон хабарига асосан.
Ходжаев Қорабоғ можароси Озарбайжон ерларига катта бахтсизлик ва вайронагарчиликлар келтирди, ҳозир Озарбайжон ўз ривожланишининг янги босқичига ўтмоқда, озод қилинган ҳудудларда инфратузилмани қуриш ва тиклаш билан боғлиқ кўплаб ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
"Бу ерда битта масжиддан ташқари деярли ҳамма нарса вайрон қилинди ва жаҳон ҳамжамияти бунга эътибор қаратиши керак", - деди у.
Агентлик директорининг сўзларига кўра, Туркий кенгаш давлатлари озод қилинган ҳудудларда тиклаш ва қурилиш ишларида фаол иштирок этишади, Ўзбекистон бу ерларнинг инфратузилмасини ривожлантиришда ўз ёрдамини таклиф қилди.

Айни пайтда биз тиклаш жараёнида иштирок этадиган объектлар рўйхатини мутахассислар белгилаб олмоқдамиз, менинг билишимча, битта мактабни қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида тақдим этилади. Бундай объектлар рўйхати аниқланиб, келишиб олинмоқда

Асаджон Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Асаджон Ходжаев
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 9-11 апрел кунлари бўлиб ўтган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала