Миграция

Ўзбекистон-Қозоғистон: меҳнат мигрантлари тўғрисидаги битим кучга кирди

© Sputnik / Алексей ФилипповПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ "Дунё" ахборот агентлиги.
Ҳужжат 2019 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланди. Қозоғистон уни бир йилдан сўнг, Ўзбекистон - 2021 йил март ойида ратификация қилди.
Битим қўшни икки давлат ўртасида ноқонуний меҳнат фаолиятини олдини олиш, мигрантлар учун меҳнат фаолияти тартиби ва уларга маош тўлашни тартибга солишни назарда тутади.
Центр содействия мигрантам  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Миграция
Россияда мигрантлар учун 3та асосий мақом жорий этилади
Битим асосида меҳнат мигрантларига жароҳат, касаллик ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида соғлиққа етказилган зарар туфайли ходимга компенсация, бепул кафолатланган тиббий ёрдам тақдим этилади.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланганда, улар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтадилар. Битимда пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.
Расмий маълумотларига кўра, 1,6 миллиондан ортиқ одам (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизга яқини) Ўзбекистондан ташқарида ишлайди, Россияда 1,1 миллион, Қозоғистонда - 200 мингдан ортиқ фуқаро.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала