Жамият

Ўзбекистонда эмланганлар сони 200 мингдан ошди – қайси ҳудуд етакчи

© СС0 / Unsplash / Ivan DiazШприц, иллюстративное фото
Шприц, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
12 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 67445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган. Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 216 087 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кеча, 12 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 67 445 киши COVID-19 га қарши эмланган.
Кеча эмлаш бўйича Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 18 363 киши эмланган.
Шунингдек, кейинги ўринни 11 667 нафар кўрсаткич билан Андижон вилояти банд қилди.
Учинчи ўринни эса 8397 нафар эмланган аҳоли билан Наманган вилояти эгаллади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони ҳам бошқа ҳудудлардан бир неча баробар кўп. Фарғона вилоятида - 36 минг, Наманган вилоятида - 27 минг, Андижон вилоятида - 25 минг нафардан ошиқ.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Жамият
Ўзбекистонда бир кунда рекорд даражадаги киши COVID-19 га қарши эмланди
Тошкент шаҳрида жами 14 675 киши эмланган. Эмланганларнинг умумий сони бўйича Навоий вилоят сўнгги ўринда – 6271.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Ўзбекистонликлар “AstraZeneca” ва “ZF-UZ-VAC2001” вакциналари билан эмланмоқда. Шунингдек, “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала