Спорт

“Пахтакор” билан ўйиндан сўнг мухлислари тартибсизлик уюштирган “Навбаҳор” ФК жазоланди

© Пресс-служба ФК “Навбахор”Игроки ФК “Навбахор”
Игроки ФК “Навбахор” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан “Навбаҳор” иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин содир бўлган тартибсизликлар юзасидан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори эълон қилинди.
Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видеоёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига халал берилгани аниқланди.
Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлган.
Қўмита ЎФА Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллади.
Бундан ташқари, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилган.
Матч пятого тура Суперлиги Узбекистана по футболу между наманганским Навбахором и столичным Пахтакором завершился беспорядками. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Спорт
“Навбаҳор” - “Пахтакор” ўйинида ҳакамлар ва меҳмон жамоага турли буюмлар улоқтирилди
Бунга клуб расмийлари стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон суперлигасининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида тартибсизликлар юзага келгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала