Президент ёшлар билан ишлашни эплай олмаган қатор мансабдорларни ишдан бўшатди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ҳар бир ишдан кетган одам ишлаган даврида олган ойлигини давлатга қайтаришини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ёшлар масаласида йўл қўйган камчиликлари учун қатор ҳокимлар ишдан бўшатилди.
ЎзАнинг ёзишича, йиғилишда Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиши, бу республикадаги энг паст кўрсаткич экани қайд этилди.
Шунингдек, Хўжайлида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар) ишсиз ёшлар “1+1” лойиҳаси билан қамраб олинган.
Шавкат Мирзиёев и охрана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
ДХХга ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш вазифаси юклатилди
Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, Сурхондарё вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчилик ошган. Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.
Йиғилишда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов;
ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари;
ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, савдо-саноат палатаси раисига тадбиркор ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этмаган палатанинг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарларини лавозимидан бўшатиш бўйича топшириқ берилди.
“Ҳар бир ишдан кетган одам ишлаган даврида олган ойлигини давлатга қайтаради. Раҳбарларнинг ёшлар масаласида эътиборсизликка йўл қўйишига ҳаққи йўқ, - деди Мирзиёев.
Янгиликлар лентаси
0