Red Wings Ўзбекистонга парвозларни бошлаши мумкин – Мантуров

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСамолёт авиакомпании "Red Wings" в аэропорту "Домодедово".
Самолёт авиакомпании Red Wings в аэропорту Домодедово. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Oбуна бўлиш
Айни дамда Red Wings авиация парки тўрт SSJ100 самолётларидан иборат, апрел охирида уларга яна учта самолёт қўшилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Екатеринбург ва Челябинскдан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар амалга оширишни режалаштирмоқда. Ушбу парвозларда SSJ100 - Sukhoy Superjet самолётларидан фойдаланиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Red Wings Екатеринбург ва Челябинскдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига, жумладан Тошкент ва Самарқандга ҳам парвозлар амалга оширишни режалаштирган. Авиакомпания раҳбарлари яқинда Тошкентда бўлиб ўтган “Иннопром” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ҳукумати билан тегишли музокараларни ўтказди. Ўзбекистон томонидан ҳам ушбу йўналишларда авиаалоқа ўрнатишга қизиқиш бор.

Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Денис Мантуров
Россия саноат ва савдо вазири
Парвозлар амалга оширила бошлашининг аниқ санаси Россия ҳукумати томонидан ушбу йўналишларга парвозлар амалга оширишга рухсат берилганидан сўнг белгиланади.
Айни дамда Red Wings авиация парки тўртта SSJ100 - Sukhoy Superjet самолётларидан иборат. Апрел охирида уларга яна учта самолёт қўшилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон ва Россия орасида доимий жадвалга асосан ҳафтасига икки маротаба парвозлар амалга оширилмоқда. Қолган парвозлар эса – махсус чартер рейслар ҳисобланади.
Доимий парвозлар: Россиянинг Аэрофлот компанияси томонидан "Москва — Тошкент — Москва" йўналишида ҳар якшанбада куниа амалга оширилади. UzAirways томонидан эса — "Тошкент — Москва — Тошкент" йўналиши бўйича ҳар шанба кунлари амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0