Россия

Россия Туркия билан парвозларни вақтинча тўхтатишга қарор қилди

© Sputnik / Максим БлиновПассажир в аэропорту
Пассажир в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Бунга Туркияда коронавируснинг тез тарқалиши сабаб бўлган. У ерда ҳар куни рекорд даражада касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия ҳукумати Туркия билан авиақатновни вақтинча тўхтатди. Қарорни Россия коронавирусга қарши курашиш тезкор штаби бу мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилди, дея ёзади РИА Новости.
Туркия билан парвозлар 15 апрелдан 1 июнга қадар вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, Россия шу муддатга Танзания билан ҳам авиақатновларни бекор қилган.
Таъкидланишича, агар бу икки мамлакатда эпидемологик вазият барқарорлашса, парвозлар яна қайта тикланади.
Россиядан ташқари, Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳам Туркия билан авиақатновларни вақтинча тўхтатишга қарор қилган.
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Дунёда
Туркияда дам олиш кунлари яна комендантлик соати киритилади
Бунга коронавируснинг тез тарқалиши сабаб бўлган – у ерда апрель бошидан буён бир кунда аниқланаётган касалланиш ҳолатлари рекорд ўрнатмоқда.
Агар 1 март куни мамлакатда 10 мингга яқин янги касалланиш ҳолати аниқланган бўлса, 7 апрелдан бу кўрсатгич 50 мингдан пастга тушмаяпти. Сўнгги ҳафтада Туркияда деярли 500 минг киши коронавирус юқтириб олган.
Туркияда пандемия бошлангандан буён 3,9 миллиондан зиёд киши COVID-19 билан хасталанган, 34,1 мингдан зиёд киши қурбон бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала