Россиядан чиқа олмаган мигрантларга ВНЖ бериш таклиф этилди

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили пандемия туфайли қийин вазиятда қолган мигрантлар учун навбатдаги енгилликларни таклиф этди.
Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова коронавирус пандемияси туфайли мамлакатни тарк этолмай қолиб кетган чет эллик фуқароларга вақтинчалик яшашга рухсатномани расмийлаштирмаган ҳолда вақтинчалик яшашга рухсат (ВНЖ) беришни таклиф этди.
Ишчи гуруҳ Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар муаммоларини ўрганмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Ишчи гуруҳ Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар муаммоларини ўрганмоқда
"Россияга қонуний асосларда кириб келган ва пандемия туфайли чиқиб кета олмаган, Россия ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга РВПни расмийлаштирмасдан, балки дарҳол ВНЖ расмийлаштириш таклифини киритган бўлардим”, - деган Москалькова. Омбудсман сўзларидан ТАСС иқтибос келтирган.
Москалькова шунингдек, мавжуд қоидабузарликларга қарамасдан, мамлакатда бўлиб туриш ҳолатини қонунийлаштиришга имкон берадиган қонунлойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Бу ташаббус РФ ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев томонидан таклиф этилганди.
Қонун лойиҳаси коронавирус пандемияси вақтида Россияда яшаш мақомини қонунийлаштириш учун ҳужжатларни тўплай олмаган мигрантларни қамраб олади.
Янгиликлар лентаси
0