Япония “Фукусима-1” АЭСидан радиоактив сувларни океанга ташламоқчи

© REUTERS / KYODOПоследствия землятресения на Фукусиме, Япония
Последствия землятресения на Фукусиме, Япония - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу операция 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Япония ҳукумати авария ҳолатидаги Фукусима-1 атом электр станциясидаги сувларни океанга ташлашга қарор қилди. Тегишли маълумотлар “Киодо” агентлиги томонидан тарқатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, операцияни ўтказиш 2023 йилга режалаштирилган.
Ядровий реакторларни совутиш учун фойдаланиладиган сув айни вақтда АЭС ҳудудидаги резервуарларда сақланмоқда. Утилизациядан олдин сув радиоактив элементлардан, жумладан тритийдан тозаланади.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
"Фукусима-1" АЭСида авария юз берган кун: 10 йил ўтиб Япония қандай яшамоқда? — видео
Резервуарларда суюқликлар тўпланиши жадаллиги барча мавжуд идишлар 2022 йил охирига бориб тўлишини кўрсатмоқда.

АҚШ муносабати

Америка Япония Фукусимадаги сувларни ташлаш қарори тўғрилигини тасдиқлашини кутмоқда, деб баёнот берди Давлат департаменти вакили Нед Прайс.
“Ноёб ва мураккаб вазиятда Япония турли вариантлар ва оқибатларни ўрганиб чиқди, қабул қилинган қарорга нисбатан шаффофликни сақлаб қолди ва унинг ушбу муаммога ёндашуви халқаро миқёсда қабул қилинган ядро хавфсизлиги стандартларига мос келадиган кўринади. Япония ҳукумати ушбу ёндашув самарадорлилигини кузатиб борар экан, мамлакат ҳукумати билан кейинги мулоқотларимиз ҳам мувофиқлаштирилишига умид қиламиз”, - деди Прайс.

Жанубий Корея Япониянинг ушбу қарорини кескин танқид қилди

Жанубий Корея Япония бундай қарорни қабул қилганидан афсусдалигини билдириб, авария ҳолатидаги “Фукусима-1”даги сувларни океанга ташлаш қарорини “бирёқлама”, дея баҳолади.
Жанубий Кореянинг давлат сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Ку Юн Чхолнинг маълум қилишича, мамлакат кун давомида Японияни ушбу масалада қандай позицияга эгалиги ҳақида хабардор этишни режалаштирмоқда.
Жанубий Корея шунингдек, МАГАТЭ (Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик)ка ташқишдалигини билдириб, сувларни ташлаш жараёни бўйича маълумотларни очиқлаш ҳамда суриштирув ўтказишни талаб қилмоқчи.

Хитой даъвати

Хитой Японияни авария ҳолатидаги “Фукусима-1” АЭСидаги сувларни утилизация қилиш масаласини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Хитой ТИВ эълон қилган расмий баёнотга кўра, Япония масъулиятни намоён этиши ва кўптомонлама маслаҳатлашувларсиз ҳамда барча манфаатдор давлатлар ҳамда МАГАТЭ билан келишувга эришмасдан туриб окенага сувларни ташламаслиги лозим.
Океан – бу инсониятнинг умумий бойлиги, авария ҳолатидаги “Фукусима-1”дан сувларни ташлаш масаласи эса – бу фақатгина Япониянинг ички муаммоси эмас, дея таъкидланади идора баёнотида.

Гўшти қизил балиқлар учун хатар

Япониядаги авария ҳолатидаги “Фукусима-1” АЭСидан сувларни ташлаш эҳтимолий радиоактив заҳарланишни Тинч океанининг шимолий қисми маркази - тинч океани лососи (қизил кўштли балиқ) вазн олаётган қисмига олиб чиқиши мумкин, дейди РИА Новостига берган интервьюсида “Сахалин экологик вахтаси” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Дмитрий Лисицин.
"Фукусима" Хонсю оролининг Тинч океани қирғоғида жойлашган. Радиоактив ифлосланиш Хонсю қирғоқларидаги Тинч океанига тушганида, у Куросио оқими билан шиддат ила ва бир маромда шимолий-шарқий йўналиш олиб, кейинчалик Шимолий-Тинч океани бўйлаб тарқалади.
Барча зарарли моддалар бевосита Тинч океанининг шимолий қисмига олиб чиқилади.
Бунинг Россияга хатари нимада? Тинч океанининг шимолий қисмида вазн олиб ва сўнгра россияликлар дастурхонига келиб тушадиган турдаги балиқлар “Фукусима” томонидан маълум зарарларни олишади, сувларнинг ташланиши билан эса бу зарарлар миқдори янада ортади. Биринчи навбатда бу тинч океани лососига тегишли”, - дейди Лисицин.

"Фукусима-1"даги авария

“Фекусима-1” АЭСидаги авария 2011 йилнинг мартида рўй берган. Ўшанда цунами зарбаси натижасида станцияда совутиш ва энерготаъминот тизимлари ишдан чиққан эди. Учта реакторда ядровий ёқилғи эриб, бу реакторларнинг ҳимоя корпусларини ёндириб юборганди. Буни оқибатида водород портлаши рўй берди ва радиоактив моддалар ҳавода тарқалди, оқибатда станцияга яқин ҳудудлар заҳарланиши юз берди.
Шунингдек, алоҳида радиоактив доғлар Япониянинг бошқа жойларида ҳам аниқланган эди.
Дастлабки баҳоларга кўра, авария оқибатларини бартараф этишга 40 йил керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0