Дунёда

АҚШ 11 сентябргача Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи

© AFP 2018 / JOEL SAGETСолдат на против флага США, иллюстративное фото
Солдат на против флага США, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Аввалроқ Вашингтон ўз қўшинларини 1 майгача олиб чиқиб кетишни режалаштирган эди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ 11 сентябргача Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакили маълум қилди.
“Биз қолган қўшинларни 1 майгача тартибга солинган ҳолда олиб чиқишни бошлаймиз ва барча қўшинларни мамлакатдан 11 сентябргача олиб чиқиб кетишни режалаштиряпмиз”, - деган у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Вакил, Байденнинг фикрича, қўшинларни тез ва мувофиқлаштирмаган тарзда олиб чиқиб кетиш АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун хавф бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Вертолеты коалиции НАТО в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Дунёда
NY Times: АҚШ ўз қўшинини чиқарса, толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олиши мумкин
Шу билан бирга, амалдор Қўшма Штатлар минтақадаги террорчилик хавфини кузатишда ҳамда Афғонистон “террорчилар ҳужум уюштириш мумкин бўлган” база учун майдон сифатида бўлмаслиги устида ишлашда давом этишини қўшимча қилган.
Аввалроқ Вашингтон ўз қўшинларини 1 майгача олиб чиқиб кетишни режалаштирган эди. АҚШ президенти Жо Байден битим муддатига риоя қилиш ва Афғонистондан қўшинларни охирги баҳор ойи бошига олиб чиқиб кетиш қийин бўлишини маълум қилган эди. У буни “тактик сабаблар” билан изоҳлаган эди. Шу билан бирга, Америка етакчиси қўшинларни у ерда кўп муддатга қолдирмоқчи эмаслигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала