Ҳодисалар

Чортоқда каналга итариб юборилган қизнинг бувиси келини нега бу ишга қўл урганини айтди

© tribuna.uzКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Наманганда 22 ёшли келиннинг нима сабабдан 5-синф ўқувчисини каналга итариб юборгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Наманган вилояти Чортоқ туманида 22 ёшли келин мактаб ўқувчисини нега каналга итариб юборгани сабаблари айтилди. Бу ҳақда "Замон" дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 5-синфида ўқийдиган М.ни амакисининг хотини 2-соат дарси тугаганидан сўнг олиб кетган. У қизалоқни Катта Наманган каналига олиб бориб, ўша ерда сувга итариб юборган.
Келин бу ишга нима сабабдан қўл урган бўлиши мумкинлиги борасида унинг қайнонаси фикр билдирди.
Северный Ташкентский канал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Ҳодисалар
Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилди: у қотиллик қурбони бўлиши мумкин
Бувининг сўзларига кўра, келинлари аҳил яшашган, ораларида бирор марта низо бўлмаган. Бироқ жиноятга қўл урган кенжа келин оилада ўғрилик қилган ва шу боис эри у билан яшамайман деб туриб олган.
“Бу келиним ўғирлик қилган. Ўғлим шундан сўнг уни кечирмаган, ўғрини хотин қилмайман, деган. Кенжа келиним эди. Ҳаммасига эри сабабчи, у келиним билан яшамайман деганди. Лекин овсини билан бирор марта уришмаган. Бунга оилавий можаро сабаб бўлган”, - дейди келиннинг қайнонаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилгани ва унинг ўлимида унинг келинойиси гумон қилинаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала