ДХА тизимида уч ой ичида 19 нафар мансабдор ишдан олинди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Oбуна бўлиш
2021 йилнинг 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жами 104 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) ва унинг ҳудудий бошқармалари 2021 йилнинг 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жами 104 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар қилди.
Шундан 75 мингдан ортиғи муддат бузиш, 19 мингдан ортиғи тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 595 таси ортиғи асоссиз рад этиш ва бошқа турдаги қонун бузилишларни ташкил этган.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 171 та тақдимнома, 934 та огоҳнома киритилган ва 812 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Киритилган таъсир чоралари натижасида 325 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Шундан 19 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва 812 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Маълум қилинишича, давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сони 6 тага ортиб, 154 тани ташкил қилган Жорий йилда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш режалаштирилмоқда.
В Мирзачульском районе Узбекистана открылся центр госуслуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2020
Давлат хизматлари агентлиги 3 ёшда: аҳоли енгиллик сездими?
Жисмоний ва юридик шахсларга январь – март ойларида 3 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган. Аҳолига жами 63 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0