Сиёсат

ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келди

© ИА "Дунё"Председатель ОБСЕ Анн Кристин Линде приехала в Узбекистан
Председатель ОБСЕ Анн Кристин Линде приехала в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Ташриф доирасида Анн Кристин Линде Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.
ТОШКEНТ, 13 апр - Sputnik. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
ЕХҲТ раиси ташриф доирасида Ўзбекистон Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Учрашувлар доирасида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ҳамда Ўзбекистон ва Швеция алоқалдарини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, дейилган хабарда.
Ундан ташқари, Анн Кристин Линде Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистондан Европага экспорт қилинаётган маҳсулотлар учун “GSP+” - ЕИнинг имтиёзлар тизими қўлланилиши бошланган эди. Ушбу тизим ривожланаётган мамлакатлар ЕИга ўз маҳсулотини экспорт қилиши учун қулайлик ва енгилликлар яратади. Ўзбекистон “GSP+” берилган 9-мамлакат бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала