Сиёсат

Гендер тенглиги масалаларида Ўзбекистон Россиядан ўрнак олмоқда – Норбоева

© SputnikВалентина Матвиенко и Танзила Нарбаева
Валентина Матвиенко и Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Матвиенко айтишига қараганда Россияда Ўзбекистоннинг икки давлат орасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга бўлган қизиқишини ҳис қилишмоқда ва Москва ҳам ушбу йўналишда ҳаракат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон парламентлари икки давлат президентлари томонидан имзоланиши кутилаётган икки томомнлама шартномаларни амалга оширишда иштирок этишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақида Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашувда хабар қилди РИА Новости хабарига асосан.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширилиши режалаштирилаётган давлат ташрифи арафасида жуда муҳим аҳамиятга эга. Ташриф муносабати билан бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Парламентларимиз ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлайман.
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон
Валентина Матвиенко
Федерация Кенгаши спикери
Федерация Кенгаши раиси Ўзбекистон Сенати делегацияси ташрифи парламентлараро алоқаларини ривожлантириш икки давлат муносабатлари ривожланишига янги импульс қўшишига ишонч билдирди.
Матвиенко айтишига қараганда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кўп жиҳатдан ўзаро ишончли ҳамкорлик характерига эга. Шунингдек Федерация Кенгаши спикери Танзила Норбоева билан ўзининг шахсий муносабатларини юқори қадрлашини айтиб ўтди.
Норбоева айтишига қараганда, Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро форуми ҳам бўлиб ўтади ва унда икки давлат парламентларининг юқори палаталари вакиллари учрашади.

“Иқтисодий муносабатлар, ижтимоий ва гендер тенглиги масалаларида биз кўп соҳада Россиядан ўрнак олмоқдамиз. Сизнинг ишингизни кузатиб туриб ҳукуматни назорат қилиш борасида янги йўналишлар киритмоқдамиз

Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Норбоева
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси
Матвиенко ҳам ўз навбатида Россияда ҳам Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини, у ерда амалга оширилаётган кучли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий илоҳотлардан ҳамда Ўзбекистоннинг дунё олдида очилаётганидан хурсанд бўлишаётганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала