Сиёсат

Президент сайловига тайёргарлик кўришга оид асосий тадбирлар дастури тасдиқланди

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаЗаседание Центральной избирательной комиссии Узбекистана
Заседание Центральной избирательной комиссии Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
14 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев олиб борди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурини тасдиқлади.
Асосий тадбирлар дастурида сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ушбу жараёнда ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайловга тайёргарлик жараёнини коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Сиёсат
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарликни бошлади
МСК мажлисида Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби, номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибига доир низомлар қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари декабрь ойидан октябрга кўчирилган эди. Сайловлар жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала