Иқтисод

Россия Ўзбекистоннинг 17та корхонасидан помидор импортига рухсат берди

© Sputnik / Екатерина Лызлова / Фотобанкка ўтишПомидоры
Помидоры  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Ўтган йилнинг ноябр-декабр ойларида Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйилган эди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россельхознадзор Фарғона, Қашқадарё ва Навойи вилоятларидан 17та корхонадан помидор ва қалампир импортига рухсат берди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекциясидан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг 17та корхонаси, помидор жигарранг вируси (Tomato brown rugose fruit virus)дан холи экани ҳақида олган маълумотига асосоан, Россельхознадзор 2021 йилнинг 14 апрелидан бошлаб, Ўзбекистон мутассади органи гарантияси асосида, Россияга ушбу корхоналардан помидор ва қалампир олиб келишга рухсат берди”, - дейилган расмий хабарда.
Муассаса саҳифасида юқорида айтиб ўтилган 17та корхонанинг тўлиқ рўйхати ҳам келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россельхознадзор 2020 йилнинг ноябрь - декабрь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда карантин рўйхатига киритилган объектлар аниқлангани туфайли, помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйган эди. Шундан сўнг айрим корхоналарга рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала