Сиёсат

Сайловлар, рус тили, мигрантлар: Норбоева ва Володин қайси мавзуларни муҳокама қилди

© Государственная Дума РФПредседатель ГД встретился с Председателем Сената Узбекистана
Председатель ГД встретился с Председателем Сената Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида делегация Россияда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Москвада музокаралар ўтказди.
Норбоева бошчилигидаги делегация 13-16 апрель кунлари Россияда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Аввалроқ парламентнинг юқори палатаси раиси Россия Федарация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашган эди.
Давлат думаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Володин ва Норбоева суҳбат чоғида икки мамлакат етакчилари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш учун бор кучни ишга солиш зарурлигини таъкидлашди.

Сайловлар

2021 йил сентябрда Россияда Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтиши керак, Ўзбекистонда эса октябрда президент сайловлари режаштирилган.
Заседание Центральной избирательной комиссии Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сиёсат
Президент сайловига тайёргарлик кўришга оид асосий тадбирлар дастури тасдиқланди
Володин Норбоева билан учрашувда деди: “Ўзбекистон парламенти вакиллари мамлакатимиздаги сайловларни кузатиш учун келишса, мамнун бўламиз”.
Томонлар россиялик депутатлари Ўзбекистон президенти сайловларига кузатувчи сифатида, ўзбекистонликлар эса Давлат думасига сайловлар ўтказилишини кузатиш учун келиши борасида келишиб олди.
Володин бу ишда миллий қонунчиликка риоя қилишга эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.
“Бу ёндашувлар бизда кузатиш учун келаётган бошқа мамлакатларникидан фарқ қилади. Биз ўз томонимиздан мамлакатларнинг миллий қонунчилиги борлигидан келиб чиқамиз, ва буни ҳурмат қиламиз”, - деди Давлат думаси раиси.

Рус тили

Олий Мажлис Сенати раиси таъкидлади: республика учун рус тилини ўрганиш муҳим.
Танзила Норбоева 2020 йилда, пандемияга қарамасдан, Ўзбекистонга 35 нафар рус тили ўқитувчилари келгани, мамлакатнинг турли ҳудудларида ишлаганини эслатди.
Здание РУДН в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2020
"Рус тилини ўргатишади": РУДН ўқитувчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди
“Бу йил 48 нафар келади”, - деди Сенат раиси.
Бундан ташқари, Норбоева Россия томонига Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари филиалларини очганлик учун ҳамда пандемия даврида Россияда бўлган Ўзбекистон фуқаролари фойдаси учун қилинган ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
Володин, ўз навбатида, Россияга келаётган мигрантларга тааллуқли қонунчиликни ўрганиш зарурлигини хусусида фикр билдирди. Давлат думаси раиснинг сўзларига кўра, рус тилини ўрганиш масалалари биринчи навбатдаги бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала