Шўнғувчи BOSS: Россия янги сувости кемасини экспорт қилади

© ЦБК "Рубин"Ныряющий патрульный корабль "Страж"
Ныряющий патрульный корабль Страж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Oбуна бўлиш
Россия кемасозлиги илмий ва технологик даражаси лойиҳалаштириш ечимларига ностандарт ёндошишга имкон беради.
"Страж” (Қўриқчи) патрул кема сувости кемаси функциясига эга бўлган турли давлат мутахассисларини ҳайратда қолдириши мумкин. Янги кема BOSS (Border and Offshore Submersible Sentry) номи билан экспорт қилинади.
Денгиз техникасини қуриш бюроси "Рубин" янги "Қўриқ" патрул кемаси лойиҳасини тақдим этди. Нисбатан қиммат бўлмаган ва ўлчовлар, техник хусусиятлари, юқори ишончлилик, ракета-торпедо қуроллари (ёки илмий асбоб-ускуналар) бортда жойлаштииш имконияти, BOSS кемсини харидорлар учун жозибадор қилади.
Полигонные испытания комплекса Посейдон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Россиянинг "Қиёмат куни торпедалари" ташувчиси Тинч океанига йўл олди
“Рубин” КБ – субмаринларни лойиҳалаштириш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ва Россияда 120 йиллик тажрибага эга бўлган, сувости кемаларни (шу жумладан фуқаролик кемалар)ни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания.
Ташқи кўринишидан BOSS 613 лойиҳасининг дизел- электр субмаринага ўхшайди - бу дунёдаги энг катта ва кўп сотиладиган кема.
Шўнғийдиган кема хусусиятлари: конфигурацияга қараб узунлиги 60-70 метр, экипаж 42 киши, сув сиғими 1000 тонна. Уни назорат қилинадиган ракеталар, торпеда, пилотсиз учар аппаратлар, артиллерия қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Қурол тизимлари, асбоблар ва ускуналарни танлашда КБ "Рубин" мутахассислари синалган, замонавий, сувости кема ва самолёт серияли намуналарига эътибор қаратилди.
Янги "наутилус" патрул кемасининг қароқчилар, контрабандачилар, браконерлар кемалари нишони бўлиши мумкин. Кемадан илмий тадқиқотлар ишларида ҳам самарали фойдаланиш мумкин.

НАТО бош оғриғи

Янги кемани имкониятлар ва вазифаларини тушуниш учун 613 лойиҳасига (НАТО таснифига мувофиқ - "Whiskey") қайтиш керак. Сув ости кемаси сиғими 1347 тонна, узунлиги 76 метр, кенглиги 6,6 метр, 200 метргача чуқурликда, 18,5 узелгача бўлган тезликда ҳаракатланиши мумкин. Сирт позициясининг максимал диапазони 8500 миль (15 минг км). Асосий қуроллар: 533 мм калибрли 6та торпеда қурилмалари ва ядро қисмлари (12 та торпеда) билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Автономия - 30 кун. Экипаж 52 киши.
Форум Армия-2020. Демонстрационные полеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Россиянинг янги стратегик ракета ташувчиси қачон парвоз қилади?
Беш кун ичида Совет Флоти битта янги сувости кемасини қабул қилди. Етти йил давомида (1950 - 1957) 215 дона дизел-электр сувости кемаси қурилди. 613-чи Совет Иттифоқи охиригача сал кам 40 йил (1990 йилда Қора денгиз флотида 18 дона кема қолган) хизматда бўлган.
613-чи субмариналари - Болгария, Куба, Индонезия, Миср, Сурия, Миср, Сурия, КХДРга етказиб берилган. Хитойга техник ҳужжатлари тақдим этилди, Шанхай ва Ханькоу заводларида 20тадан ортиқ сувости кемаси қурилди.
Албатта, янги сувости патрул кемаси 613 лойиҳа - чидамлилик, ишончлилик ва самарадорлигининг асосий фазилатларини мерос қилиб олди. Қолганини BOSS 21-асрнинг юқори технологияли намунаси - сифат жиҳатидан янги, янада кучли қуроллар, алоқа, навигация ва гидроакотистика воситалари билан жиҳозланган.

Салоҳият

Классик жанговар патруллик, ҳудудда кема ва сувости кемасини нишонга олиши мумкин. "Байроқ намойиши" дипломатик белгиси мавжуд, аммо, ракета, артиллерия ёки торпедо ҳужумига тайёр. Шу сабабли Россия Америка кемаларининг Қора, Беринг ёки Япон денгизларида пайдо бўлишига жиддий жавоб беради.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Яқин вақтгача Россия денгиз флотида қўриқчи кемалар - НАТО денгиз кучларида эса эсминцлар, фрегат, корвет ва қирғоқ зонаси кемалари патруллик вазифалари билан шуғулланган.
Кемалар ва шўнғувчи BOSS кемаси ўртасида тенглик белгисини қўйиш мураккаб (чунки жанговар фойдаланиш тактикасини қўшиши керак бўлади). Янги кеманинг хусусиятларидан келиб чиқиб, “Рубин” КБ гибрид сув ости кемасини яратди, деб айтиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0