Жамият

Ажрашишни камайтириш учун никоҳдан олдин ёшларнинг имомлардан дарс олиши таклиф қилинди

© Пресс-служба хокимията Юнусабадского районаХоким Юнусабадского района Джахонгир Ибрагимов встретился с имамами мечетей района
Хоким Юнусабадского района Джахонгир Ибрагимов встретился с имамами мечетей района  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Шунингдек, ахлоқий жиҳатдан менталитетга тўғри келмайдиган телесериални эфирдан олиб ташлаш фикри ўртага ташланди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Ибраҳимов тумандаги масжид имомлари иштирокида оилаларда ажрашишларнинг олдини олиш масаласи юзасидан учрашув ўтказди. Б у ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мажлис давомида ажрашишлар сонини камайтириш борасида қуйидаги таклифлар киритилди:
оила қуриш остонасидаги иккала ёшларни ҳам никоҳдан аввал имомлар томонидан 3 ойлик ўқув дарсларида ўқитиш;
оила тушунчасини мактабдан бошлаб алоҳида дарс сифатида киритиш;
ахлоқий жиҳатдан “менталитетимизга тўғри келмайдиган” телесериални эфирга узатмаслик.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда республикада 28,2 мингта оила ажрашиб кетган. Ҳудудлари бўйича энг кўп ажрашиш Тошкент шаҳрига тўғри келган (3 899 та).
Яқинда Сенатда қиз болани барвақт турмушга беришнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинган эди.
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Жамият
Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда
8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида сўзлаган нутқида президент Шавкат Мирзиёев бу муаммога алоҳида тўхтатиб ўтган эди. Ёшларни турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қарашга чақирган эди.
“Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам фахрийларимиз, кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман", - дея таъкидлаган эди у.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала