Жамият

Мирзиёев Самарқанд аэропорти реконструкция ишларига баҳо берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг модернизация қилиш ишлари билан танишди. Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президант дастлаб халқаро авиация стандартлари асосида қурилган учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирган. Унинг узунлиги 3105 ва эни 60 метр. Ҳозир ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.
Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 400 нафар эди.
“Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур”, – деди Мирзиёев.
Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.
Аэропортда карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, юк ташиш рақобатбордошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Новые технологии и санитарная безопасность: как строится аэропорт в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Жамият
Самарқанд янги аэропорти 1 сентябрдан ишга тушади
“Карго барқарор ва манфаатли бўлиши учун доимий юк керак. Бунинг учун самолётларга хизмат кўрсатиш, юкларни ортиш ва етказиб беришни арзон ва тез йўлга қўйиб, бошқа авиакомпанияларни жалб этиш зарур. Бундан ташқари, вилоятда экспортбоп мева-сабзавотларни кўпайтириб, уларни шу карго орқали жаҳон бозорига чиқариш мумкин”, – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала