Жамият

Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингига киритилди

Бухара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Рейтингни тузишда қатор мезонлар инобатга олинган. Мамлакат рейтингда 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингига кирди. Рейтинг Американинг U.S. News & World Report журнали томонидан эълон қилинди.
Мамлакат рейтингда 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган.
© U.S. News & World ReportРеспублика заняла 73 место из 78, общий результат составил 3,4 балла
Республика заняла 73 место из 78, общий результат составил 3,4 балла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Республика заняла 73 место из 78, общий результат составил 3,4 балла
Рейтингни тузишда саёҳат, маданий таъсир, тадбиркорлик, бизнес очиш имконияти, ҳарбий қудрат, яшаш даражаси, ижтимоий мақсад ва бошқа мезонлар инобатга олинган.
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон (72-ўрин) ҳам рейтингга киритилган. Қирғизистон ва Тожикистон эса умуман киритилмаган.
Рўйхат охирида Украина (71-ўрин) ва Беларусни (75-ўрин) ҳам жойлашган. Журнал бу мамлкатларда ҳамон коррупция муаммоси ҳал этилмаганини таъкидлаган.
Молодая узбекская мама с ребёнком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
Дунёда
Энг бахтли мамлакатлар-2021 рўйхатида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Рейтингда Россия 24-поғонани банд қилган.
Канада, Япония, Германия, Швейцария ва Австралия энг яхши бешликка киритилган. АҚШга эса фақат 6-ўрин раво кўрилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала