Сиёсат

Ўзбекистон ва Покистон транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев приветствует Имрана Хана на саммите в режиме видеосвязи
Шавкат Мирзиёев приветствует  Имрана Хана на саммите в режиме видеосвязи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ўзбекистон ва Покистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, қўшни мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш масаласида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиради. Ушбу масала Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашувида муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида, хусусан икки давлатнинг Трансафғон темир йўлини стратегик лойиҳаси доирасида амалга оширилаётганм ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПремьер министра Пакистана Имран Хан
Премьер министра Пакистана Имран Хан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Премьер министра Пакистана Имран Хан
Шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш, товар айирбошлашни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кучайтириш учун қулай шароитларни яратиш учун қўшимча чоралар кўриш, жумладан, имтиёзли савдо тўғрисида битим ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, қўшма ишбилармонлик форумларини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.
Ундан ташқари, Ўзбекистон ва Покистон орасида авиақатновларни тиклаш масаласи, ўрганиб чиқилди.
Учрашувда муҳокама қилинган яна бир муҳим масала - Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тез фурсатда ҳал этиш масалаларига алоҳида тўхталди. Ушбу мамлакатнинг жадал иқтисодий тикланишига қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.
Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда стандартлаштириш ва метрология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала