Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 мингдан ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Жами эмланганлар сони бўйича ҳамон Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди (47 946 нафар).
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 1 апрелдан 14 апрелгача Ўзбекистонда коронавирус қарши 300 854 киши эмланди. Кеча 43 896 киши вакцина олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда
Энг кўп эмланганлар Фарғона (47 946), Андижон (37 344) , Наманган (33 446) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Тошкентда жами 17 715 киши коронавирусга қарши эмланган. Сирдарё вилояти 8168 киши билан ҳудудлар орасида энг сўнгги ўринда.
Севара Убайдуллаева - сотрудник штаба по борьбе с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Жамият
Рўзадор одам эмланиши мумкинми – шифокор жавоби
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Ўзбекистонликлар “AstraZeneca” ва “ZF-UZ-VAC2001” вакциналари билан эмланмоқда. Шунингдек, “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
14 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 85 730 нафарга етган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала