Солиқ маъмурияти соҳасида Россия билан ҳамкорликнинг иккинчи йирик босқичи бошланди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя правительства РФ Алексей Оверчук
Заместитель председателя правительства РФ Алексей Оверчук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Oбуна бўлиш
Алексей Оверчук Сардор Умурзаков солиқ маъмуриятининг иккинчи босқичини бошлаш ҳақида келишув имзоладию
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистонга 14 апрел куни уюштирилган ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзаков билан учрашиб икки томонласа савдо-иқтисодий алоқалар масаласини муҳокама қилди.
Учрашув доирасида икки давлат орасида савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, савдо тўсиқларини камайтириш, Россия бозорларини ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Божхона тарифлари, солиқ маъмурияти, техник назорат, стандартизация, ветеринар, санитар ва фитосанитар назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Работа налогового комитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Солиқ қўмитаси ҳақ бўлиб чиқди - 1600та корхонада ҚҚС "яширилган"
Россия томонидан Ўзбекистон солиқ маъмурияти такомиллаштириш борасида техник ёрдам кўрсатиш масаласида келишув имзоланди. Унга асосан Россия ва Ўзбекистон орасида солиқ маъмурияти соҳасида ҳамкорликнинг иккинчи катта босқичи бошланади.
Иккинчи босқичда Россия Ўзбекистонга солиқ маъмуриятчилигида ўзини яхши кўрсатган технологияларини, мувофиқлаштирилган онлайн дастур мажмуалари “Онлайн-ККТ” ва “АСК НДС” дастурларини етказиб беради. Улар ёрдамида ҚҚС назорат қилиш, камерал текширувлар самарадорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.
Шунингдек, ушбу босқичда ҳам, консалтинг ва техник персонални тайёрлаш, маълумотларни қайта ишлаш марказини Россияда ишлаб чиқилган IT-инфратузилма билан жиҳозлаш, режалаштирилган.

Ўзбекистонга етказиб берилаётган технологиялар бюджет тизимининг барқарорлигини таъминлаш, иқтисод шаффофлигини ошириш ва виждонли солиқ тўловчиларга маъмурий босимни камайтиришга хизмат қилади, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён икки давлат орасида солиқ маъмурияти соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Унда солиқ маъмуриятининг бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш, солиқ тўловчилари билан мижозга қулай бўлган иш тизими ташкил қилиш ҳамда кўчмас мулкка солиқ солиш тизимларини такомиллаштириш соҳалари бўйича тажриба алмашилган эди.
38 налоговиков отправились на стажировку в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2019
Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходими Москвада малака оширади
Шунингдек, солиқчилик борасида ҳамкорликнинг биринчи босқичида Ўзбекистон томонига иш юритиш методикаси, россия сервер ускуналарига асосланган синов стенди ва дастурлар етказиб берилган эди.
Ундан ташқари Ўзбекистон Солиқ хизматининг 166 нафар ходимлари Россия Федерацияси ҳудудида малака оширишган эди.
Янгиликлар лентаси
0