Жамият

Танзила Нарбаева Россияда ватандошлар билан учрашди

© СенатТанзила Нарбаева во время визита в РФ
Танзила Нарбаева во время визита в РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Сенат раиси Россиядя меҳнат қилаётган мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фарзандларига ота-оналари билан бирга бўлишга имкон яратиш масалалари муҳокама қилинаётганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Россияда давом этаётган ташрифи доирасида 14 март куни ўзбекистонлик ватандошлар билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда Сенат ахборот хизмати.
Хусусан, Нарбаева Казань, Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск ва Ростов ва бошқа шаҳарларида истиқомат қилаётган, ишлаётган ва ўқиётган ватандошларимиз, жумладан тадбиркорлар ва ёшлар билан билан учрашди ва видеоконференцалоқа орқали ҳам суҳбатлашди.
Суҳбат давомида ватандошларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашлар учун патентлар олиш, уларнинг фарзандлари таълим олиши, уларни уй-жой билан таъминлаш ва икки давлат ўртасидаги авиақатновлар борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
— Россия Федерацияси Президенти В. Путин томонидан бу ерга келиб ишлаётган фуқароларга керакли шароитлар яратилиши юзасидан, уларнинг болалари ўз ота-оналари билан яшаши ва таълим олиш масалалари қўйилган. Бу масалаларни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Ивановна ва Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин билан учрашганимизда муҳокама қиламиз, - деди Нарбаева.
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева
Ўзбекистон Сенати раиси
Шунингдек, Сенат раиси Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга, гендер тенгликни таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинаётганини, таъкидлаб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала