Жамият

Тошкент метросидаги таблода кўрсатилган “уятсиз сўзлар” юзасидан изоҳ берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция "Вторая" (временное название)
Станция Вторая (временное название) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги бекатда вақтни кўрсатувчи таблодаги ахлоқсиз гап акс эттирилган видео тарқалди.
Ҳолат 3-Бекат” бекатида кузатилган ва видео TikTok ижтимоий тармоғига жойланган.
Тошкент метрополитени ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ички хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.
Аниқланишича, 12 апрель куни соат 16:40 да ушбу вақтни кўрсатувчи соат механизмига киберҳужум (бузиб кириш) уюштирилган.
“Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-Fi орқали бошқарилади. Хакерлар соатга ўрнатилган паролни бузиб, ахлоқсиз гапларни сатрга жойлаштирган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ёзув 4 дақиқа ичида олиб ташланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санкциясиз) уланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала