Иқтисод

Уч ой ичида Ўзбекистонга 1,42 миллиард доллар ўтказма жўнатилди

Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ўтказмалар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн. долларга ёки 31 фоизга фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 млрд. долларни ташкил этди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ёки 31 фоизга фоизга ошган.
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Иқтисод
Ўтган йили Ўзбекистонга 6 млрд доллардан зиёд пул ўтказмалари жўнатилди
Шу билан бирга, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 млн долларга етган. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,06 млрд долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, январь-февраль ойларида четдан Ўзбекистонга 892 млн доллар жўнатилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала