Жамият

“Белдирсой" оромгоҳи сотувга қўйилди - у ерда нималар бор?

© Sputnik / Дильшода РахматоваГорнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Горнолыжный комплекс Бельдерсай Оромгохи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга чиқарилган давлатнинг 3 та йирик активига пресс-тур.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Айни дамда маҳаллий ва хорижий ОАВлари, журналистлар ва блогерлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан оммавий савдоларга чиқарилган давлатнинг 3 та йирик активига пресс-тур бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваГорнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Горнолыжный комплекс Бельдерсай Оромгохи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Горнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Ташрифнинг биринчи объекти – Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тян-Шан тизмасининг этагида, Бўстонлиқ минтақасининг Белдирсой трактида жойлашган “Белдирсой” оромгоҳи чанғи мажмуаси.
© Sputnik / Дильшода РахматоваГорнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Горнолыжный комплекс Бельдерсай Оромгохи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Горнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Мажмуанинг умумий ер майдони 46,1 гектарни, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 квадрат метрни ташкил этади. “Белдирсой” мажмуаси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ одамни қабул қилиши мумкин. Мажмуа ҳудудида 19 та коттеж, 38 хонали меҳмонхона, 80 ўринли иккита ресторан, 3 та бар, ёзги ва қишки бассейнлар, 2 та конференц-зал мавжуд.
© Sputnik / Дильшода РахматоваГорнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Горнолыжный комплекс Бельдерсай Оромгохи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Горнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Биринчи тиббий ёрдам шохобчаси, бадминтон корти, Паинт Балл, 2 та теннис корти. “Белдирсой” мажмуаси 4 та фаслда ҳам ишлайди.
“Белдирсой” мажмуасига яқин жойда таниқли “Кумбел” чанғи йўлаги мавжуд. Британиянинг Обсервер нашри Белдирсой тоғ-чанғи курортини дунёдаги экстремал чанғи ва ҳели-чанғи учун энг яхши жойлар рўйхатига киритган. Кенг чанғи майдонларига эга бўлган йўл энг қийин йўллардан бири.
Давлат активларини бошқариш агентлиги оммавий савдоларда иштирок этиш учун аризаларни 2021 йил 30 апрелгача қабул қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала