Колумнистлар

“Бу НАТО иши”: Россия чегараси яқинида нималар бошланмоқда

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишВоеннослужащие Украины во время активной фазы совместных военных учений Украины и стран НАТО Rapid Trident-2020 на Яворовском полигоне во Львовской области.
Военнослужащие Украины во время активной фазы совместных военных учений Украины и стран НАТО Rapid Trident-2020 на Яворовском полигоне во Львовской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
АЫШ иккита эсминеци Қора денгизга кириб келди, Россия эса иккита армиясини ва учта ҳаво-десант бўлинмалари олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Қрим чегаралари яқинида ҳаво разведкаси ўтказиш, НАТО кемаларининг Қора денгизга кириб келиши, кенг кўламли ўқув машғулотларига тайёрланиш, АҚШ Украинага жўнатаётган яширин “юклар” – сўнгги кунларда Шарқий Европа ҳудудида Шимолий альянс кескин фаоллашди.
Шу билан бирга Киев қўшинларини Донбасс чегарасига яқин ҳудудга олиб келди Россия эса ўз қўшинларини мамлакат ичида ҳаракатлантира бошлади. Россия ғарбий чегарасида нималар бўлаяпти ўзи?

Чегара устидаги дронлар

Донбассда вазият кесинлашиши билан НАТО авиацияси ушбу ҳудуд яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда. Чегара чизиғи устида RQ-4 Global Hawk - разведкачи дронлар тинимсиз навбатчилик қилмоқда. Улар ДНР ва ЛНР армияларининг мудофаага тайёрлаётганини кузотмоқда. Албатта улар барча фотосуратларни дарҳол Киевдаги ҳарбий қўмондонларга етказиб бермоқда.
Группа кораблей четырех стран НАТО зашла в порт Одессы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
НАТО кемалари Одесса портига келишди
Украина ҳарбий кучлари ҳам ҳаво разведкасини фаоллаштирмоқда. Донбасс кўнгилли аскарлари осмонда Туркиянинг зарба берувчи Bayraktar TB2 дронларини ҳам кўришган. Дронлар ҳозирча ердаги нишонларни ўрганмоқда холос. Украина Қуролли кучларида 6та ана шундай дрон бор. Уларни харид қилиш ҳақидаги шартнома Владимир Зеленскийнинг Туркияга бўлган ташрифи давомида имзоланган эди.
Ундан ташқари Ғарб авиацияси деярли ҳар куни Қирм қирғоқларини мониторинг қилмоқда. Қора денгизнинг нейтрал сувлари устидан Британия ва Американинг Boeing RC135W, Lockheed P-3Corion ва P-8Aposeidon радиоэлектрон разведка самолётлари деярли ҳар куни учиб ўтмоқда. Уларнинг асосий вазифаси – қора денгиз кемалари ҳаракатларини кузатиш ва Ярим оролда жойлаштирилган ҳаво мудофаа кучлари жойлашган жойини аниқлашдир.

Сирли юклар

НАТО ушбу ҳудудда ўзининг ҳарбий-денгиз кучлари сонини оширмоқда. Апрел ойининг охирига қадар АҚШнинг иккита ракетали эсминецлари Қора денгизга кириб келиши керак. Пентагон расмий хабарига кўра – кемаларнинг бу ерга келиши “одатий ҳолат”. Лекин Кремль бунга кескин жавоб қайтарди. Чунки ушбу кемаларда 50тага яқин “Томогавк” қанотли ракеталари жойлаштирилган.
“АҚШ ҳарбий кемалари доимий равишда Қора Денгизга кириб туради, лекин бу сафар бу агрессив баёнотлар ва ўта безбетлик билан амалга оширилмоқда”, - деб вазиятга изоҳ берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Россия қўшинлари Украина чегараси яқинида нима қилаяпти деган саволга жавоб оддий - биз у ерда яшаймиз, бу бизнинг мамлакат, - деб жавоб қайтарди. Лекин АҚШ ҳарбий кемалари ва аскарлари ўз ҳудудидан минглаб километр узоқда, Украинада нима қилаяпти деган саволга ҳалигача жавоб йўқ”, - дейди Россия ташқи ишлар вазири.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Дунёда
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Ундан ташқари АҚШ Ҳаво флоти кучлари Украина ҳудудига бир неча кунлардан буён қандай “сирли” юклар ташиб келмоқда. Улар нима? FlightRadar хизмати маълум қилишига кўра, американинг C-17 ва C-130 самолётлари АҚШ, Германия ва Болтиқбўйи давлатларидан Борисполь аэропортига юк олиб келиб қайтиб ортга учиб кетмоқда.
Ҳарбий эксперт Алексей Леонков айтишига қараганда, Вашингтон Украинага радиоэлектрон кураш мажмуалари етказиб бермоқда. Бу эса Украина қуролли кучларининг ҳужумга ўтишга тайёрланаётганини билдиради.
Шу ўринда Леонков “Чўлдаги бўрон” операциясида АҚШ тактикасини мисол келтирди. Ўшанда урушнинг биринчи кунидаёқ америкаликлар Саддам Ҳусайн армиясининг барча радарларини ишдан чиқарган эди. Ушбу версиянинг исботи сифатида Украина ҳарбийлари ЕХҲТ миссиясига тегишли бўлган учувчисиз аппаратларининг бошқариш ва GPS каналларини блоклашни бошлаганини мисол келтирди. Бундан мақсад – ҳудудга олиб келинаётган ҳарбий техника масштабларини яширишдир.
Россия ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ.
“Агар бирор ҳодиса содир бўлса, биз ўз фуқароларимиз, қаерда бўлмасин, хавфсизлигини таъминлаш учун барча ҳаракатларни амалга оширамиз”, - деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.
“Ушбу ҳаракатлар оқибати тўлиқ Киев ва унинг Ғарбдаги кураторлари виждонида бўлади. Биз АҚШни ҳам огоҳлантирмоқчимиз – улар бизнинг Қрим ва Қора денгиз қирғоқларимиздан узоқроқ бўлгани яхши. Ўзларига фойда бўлади”, - деди вазир ўринбосари.

Ўқув машқларига тайёрланиш

Ғарб давлатлари қўшинларининг Россия чегаралари яқинида фаоллашувига яна бир сабаб – НАТОнинг май ойи ўрталарида режалаштирилган Defender Europe 2021 энг катта ҳарбий-ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриши ҳам бўлиши мумкин.
Ўқув машқи режасига кўра, НАТО Калининград вилоятига “ҳужум” қилади, Россиянинг ғарбий ҳудудларини “блоклайди” ва руссларнинг “оммавий ҳужумини қайтаради”.
Государственный секретарь США Энтони Блинкен и генеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг в Брюсселе
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Колумнистлар
“Биргаликда жавоб қайтарамиз”: НАТО Россиядан ташқари яна кимни таҳдид деб билади
Ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, 2021 йилда НАТО машқларида Шарқий Европа эмас Жанубий Европага эътибор берилади. Ҳарбий машғулотлар Черногория, Косово ва Албания ҳудудларида бўлиб ўтиши керак. Болгария ва Румыния ҳудудларида ҳаво мудофаа кучларининг “ер – ер” туркумидаги ракетлари билан зарба берилади. Венгрия бўлса “фронт орти” ҳудуди вазифасини бажаради. Ўқув машқларида Украина ҳарбийлари ҳам иштирок этиши ҳам режалаштирилган.
Америкаликлар Европага кўп сонли ҳарбийларни, жумладан 1-кавалерия ва 82-ҳаво десанти дивизияларини олиб келиши режалаштирилмоқда.
Юзлаб техника бирликлари Атлантика океани орқали ташиб келинади. Ундан ташқари Флорида штатидан 53-пиёда қўшинлар гуруҳи ҳам олиб келинади. Қўшинларнинг бир қисми машғулотлардан кейин Европада “эсдан чиқиб қолиши” ҳам мумкин, олдин кўп маротаба бўлгани каби. Мутахассислар фикрига кўра, шундай йўл билан Пентагон йил сайин Европада ҳужумчи имкониятини кучайтирмоқда.
Европадаги АҚШ қўшинларнинг расмий сайтида айтилишига кўра, ушбу ўқув-машқлари "АҚШ ва НАТОдаги ҳамкорлар орасида “стратегик ҳамкорлик ва оператив тайёрлик даражасини оширишга қаратилган”.
Ушбу машғулотлар учинчи давлатларга зарар етказмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Лекин Defender Europe 2021нинг Россияга қарши қаратилгани – кундек равшан. Бу ҳақида Уч томонлама контакт гуруҳи аъзоси Украина спикери Алексей Арестович очиқ айтди: ушбу манёврларнинг маъноси шундаки, Болтиқ денгизидан Қора денгизгача бўлган ҳудудда Россия билан уруш сценарийсини бажариш.
Местные жители на одной из улиц в поселке Веселое Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Колумнистлар
Россия Ғарб қанчалик Донбассни ёндиришга тайёр эканлигини аниқламоқда
Бунга жавобан Россия ва Беларус ҳам сентябр ойида “Ғарб – 2021” номли кенг кўламли ҳарбий машғулотларни ўтказишни режалаштирган. Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренин айтишига кўра, “биргаликда ўтказилаётган ўқув-машқлар қўшма ҳарбий ҳужумчи бўлинмаларнинг юқори урбанизация қилинган ҳудудларда синовдан ўтказиш” ва шунингдек "янги ва янгиланган қуроллар намунасини синовдан ўтказиш учун хизмат қилади”.
Ҳозирча эса, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу айтишига кўра, ҳарбий тайёргарликни текшириш мақсадида мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига иккита армия ва учта ҳаво-десант бўлинмалари олиб келинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала