ЕИ - Марказий Осиё диалогига Афғонистон ҳам қўшилди

© SputnikФлаг Афганистана
Флаг Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё диалогида Афғонистонга пандемиянинг оғир шароитида халқаро ёрдамнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари иштирокидаги онлайн-конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ ахборот хизмати.
15-апрел куни бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам қатнашди.
ЕИ вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёдаги хавфсизлик концепцияси қўшни Афғонистондаги хавфсизлик билан ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, Афғонистон Марказий Осиё минтақасининг ажралмас қисми бўлиб қолиши ҳақидаги Тошкент конференциясида илгари сурган фикрларини алоҳида таъкидладилар.
Конференция иштирокчилари минтақавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё диалогига Афғонистоннинг қўшилишини қўллаб-қувватлашди.
Видеоконференция давомида Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, Афғонистонни минтақавий интеграцияга фаол жалб қилиш, ушбу мамлакатни иқтисодий тиклаш ва турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, пандемиянинг оғир шароитида Афғонистонга халқаро ёрдамнинг устувор йўналишлари бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0