Кейинги йилда МДҲ ПА мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади

© МПА СНГФлаги стран СНГ
Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Oбуна бўлиш
2022 йилда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 2022 йил ноябрда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади.
13-16 апрел кунлари РФга ташрифи доирасида Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Председатель ГД встретился с Председателем Сената Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сайловлар, рус тили, мигрантлар: Норбоева ва Володин қайси мавзуларни муҳокама қилди
Кенгаш аъзолари 2021 йил 27-28 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган IХ Нева халқаро экологик конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди. Парламент аъзолари январь ойида бўлиб ўтган сайлов кампанияларини кузатиш натижаларини ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқди.
МДҲнинг юбилей саммитини Минскда ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди. 2022 йил ноябрда МДҲ ПА мажлисини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0