Коронавирус антирекордлари: кунлик ҳолатлар сал кам 300, бир киши вафот этди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишВрач в палате госпиталя для больных COVID-19
Врач в палате госпиталя для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 292 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86 022 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 292 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86 022 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Андижон вилоятида (2), Бухоро вилоятида (7), Жиззах вилоятида (2), Қашқадарё вилоятида (2), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (21), Сирдарё вилоятида (3), Сурхондарё вилоятида (5), Фарғона вилоятида (2), Хоразм вилоятида (2), Тошкент вилоятида (37), Тошкент шаҳрида (206) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 83 649 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоиз.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 мингдан ошди
Айни пайтда 1738 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эмлаш кўрсаткичи

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 335 610 нафарга етди.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 635 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 138,9 миллиондан ошди, 2,9 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (31,5 млн), Ҳиндистонда (14,0 млн), Бразилияда (13,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0