Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проверил, как идет строительство нового туристического центра в Самаркандской области
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проверил, как идет строительство нового туристического центра в Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Oбуна бўлиш
Самарқандни улан ислоҳотлар кутмоқда: Шаҳар 30 минг гектарга кенгайтирилади ва ҳокимият шаҳар четига кўчирилади.
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида вилоятга раҳбар бўлган йилларини эсга олиб, ўша йиллар ва бугунги шароитларни таққослади.
- Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Кўп жойларда ишладим, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. У пайтлар қўлимиз калта, имкониятимиз чекланган эди. Шуни эътиборга олиб, ҳар сафар Самарқандга келганимда ўзимга савол бераман: ҳозирги имкониятларни ўша пайтда қилиш мумкинмиди?
Шунингдек, президент Самарқандга ташрифи доирасида вилоят фаолллари билан уюштирилган учрашувда Самарқандда ривожлантириш керак бўлган 5та соҳани санаб ўтди.
Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди.
Ундан ташқари, президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган шаҳарга айлантириш дастури доирасида шаҳар ҳудудини қўшни туманлардан Янгикент, Сиёб, Сўғдиёна ва Мароқанд каби ҳудудларини киритиш ҳисобига 30,5 минг гектарга кенгайтириш ва шаҳар маъмурияти Гулобод маҳалласига кўчиб ўтишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0