Жамият

Нуфузли Lancet журналида хитой-ўзбек вакцинаси ҳақида мақола чоп этилди

© https://t.me/vaksinauzbВакцина ZF-UZ-VAC2001
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Синов натижаларига кўра, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси кам доза билан 3 маротаба эмланганда 97 % самарадорлик бериши аниқланган.
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Британиянинг нуфузли The Lancet тиббиёт журналида Хитойнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцинасининг 2 босқич синовлари натижаси ҳақида мақола чоп этилди.
Унда айтилишига кўра, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси II босқич клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб Хитойнинг Чанша ва Хунань шаҳарларида ўтказилган. Тадқиқотларда 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган 900 нафар соғлом кўнгиллилар иштирок этган.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Жамият
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина мутлақо хавфсиз – вазирлик
Кўнгиллилар бир неча гуруҳга бўлиниб, гуруҳлардан иккитаси вакцинанинг кам дозали (25 мкг) миқдори билан 2 ва 3 маротаба эмланганлар. Яна бир гуруҳ вакцинаиннг юқори дозали ( 50мкг) миқдори билан 2 ва 3 маротаба эмланган. Учинчи гуруҳга эса плацебо уколи қилинган.
Синов вақтида кўнгиллилар мунтазам равишда кўрикдан ўтказилиб, мутахассислар ва шифокорлар томонидан қаттиқ назорат остида кузатиб борилган.
Журналда келтирилган хулосада айтилишига кўра, 2 босқич синовлар хулосаси қуйидагича бўлган.
2 маротаба эмлаш натижалари:
25 мкг – 76 % (150 кишидан 114 нафарида иммунитет пайдо бўлган)
50 мкг –72 % (150 кишидан 108 да)
3 маротаба эмлаш натижалари:
25 мкг – 97 % (148 кишидан 143 нафарида)
50 мкг – 93 % (148 кишидан 138 да иммунитет пайдо бўлган)
Ушбу синовлар даражасида вакцинадан сўнг 30 кун ичида 2-4% кўнгиллиларда вакцинанинг нохуш асоратлари сезилган, лекин улар жиддий бўлмаган.
Умумий натижаларга кўра, турли хил антиген дозалари бўлган рекомбинант коронавирус вакцинаси иккинчи дозадан кейин препаратнинг иммуногенлиги яхши кўрсаткичга эга эканлиги маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала