Шавкат Мирзиёев “Ургут” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил СЭЗ "Ургут"
Шавкат Мирзиёев посетил СЭЗ Ургут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Oбуна бўлиш
"Ургут" ЭИЗида сунъий толадан гиламлар, газ плиталари ва электр духовкалар, гигиена воситалари, кийим-кечак ишлаб чиқарилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Самарқанд вилоятига бўлиб ўтаётган ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ургут” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.
Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 55 та корхона ўз фаолиятини бошлаган ва яна 29та корхона ишга туширилиш арафасида турибди. Бу ерда сунъий толадан гиламлар, газ плиталари ва электр духовкалар, гигиена воситалари, кийим-кечак жами 220 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Президент “Kamalak Tekstil” корхонаси фаолияти билан танишди. Ургут туманининг Мерганча массивида жойлашган ушбу ширкатда гилам ва тафтинг, ковролин маҳсулотлари, синтетик ип ва сунъий чим ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада Бельгия, Швейцария, Австрия, Франция ва Германия давлатларининг замонавий, энергия тежовчи ускуна ва жиҳозлари ўрнатилган. 328 та иш ўрни яратилган.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Ўтган йили бу ерда тайёрланган 170 миллиард сўмлик маҳсулотнинг 59 фоизи ички бозорга, 41 фоизи хорижга сотилган. Жорий йилда 7,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев “Сам электро сервис” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди. Ушбу корхона “Ideal” бренди остида йилига 260 минг дона электр духовка, 150 минг дона газ плиталари ва улар учун қўшимча буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Унга Германия, Туркия ва Хитойдан замонавий, энергия тежовчи ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган.
2020 йилда умумий қиймати 58 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, унинг 32 фоизи хорижга экспорт қилинган. Жорий йилда 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Ундан ташқари “Ургут” эркин иқтисодий зонасида айни пайтда қиймати 90 миллион долларлик 29 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида яна 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади.
“Ургут” ЭИЗи 2017 йилнинг 12 январида президент фармонига асосан ташкил қилинган эди. Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 миллион долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган уларда 4328 киши иш билан таъминланган.
Янгиликлар лентаси
0