Жамият

Ўзбекистонга яқин кунларда "Спутник V" вакцинаси олиб келинади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВакцина Sputnik V
Вакцина Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Ҳукумат раҳбари сўзларига кўра, "Спутник V" даставвал Ўзбекистон ҳукумати томонидан вакциналаш стратегиясига киритилган бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон яқин кунларда "Спутник V" вакцинасини олади.
Ҳукумат раҳбари сўзларига кўра, "Спутник V" даставвал Ўзбекистон ҳукумати томонидан вакциналаш стратегиясига киритилган бўлган.
"Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди", дейилади ССВ хабарида.
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Дунёда
Қозоғистон президенти “Спутник V” билан эмланди
РИА Новости хабарига кўра, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов "Спутник V" вакцинаси апрел ойи охирига қадар эмлаш жараёнига киритилиши ҳақида хабар қилган.
Феврал ойида "Спутник V" вакцинаси Ўзбекистонда сертификатланган ва препарат билан оммавий эмлашга рухсат берилган эди.
Айни вақтда "Спутник V" яна бир неча ўнлаб давлатларда, хусусан, Туркманистонда, Беларусда, Арманистонда, Аргентинада, Боливияда, Сербияда, Жазоирда, Фаластинда, Гаянада, Венесуэлада, Парагвайда, Венгрияда, БААда, Эронда, Гвинея Республикасида, Тунисда, Мексикада, Никарагуада, Сербияда, Ливанда, Мьянмада, Покистонда, Мўғулистонда, Бахрейнда, Черногорияда, Сент-Винсентда ва Гренадинда, Габонеда, Сан-Маринода ва бошқа давлатларда рўйхатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оммавий эмлаш 1 апрел санасидан старт олган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала