Россиялик олимлар коронавирусга қарши ейиладиган вакцина яратишмоқда

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСотрудница лаборатории Федерального научного центра исследований и разработки иммунобиологических препаратов имени М. П. Чумакова во время получения и испытания компонентов для последующего производства вакцины от коронавируса "КовиВак".
Сотрудница лаборатории Федерального научного центра исследований и разработки иммунобиологических препаратов имени М. П. Чумакова во время получения и испытания компонентов для последующего производства вакцины от коронавируса КовиВак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Oбуна бўлиш
Мукозал вакцина қатиқ таъмига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, препарат кўпроқ ёғли қатиқ (ряженка)ни эслатади. Препаратни яратиш устида ишлар бир йил олдин бошланган.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Санкт-Петербургдаги тажриба тиббиёти институти (ТТИ) йил якунига қадар COVID-19га қарши ейиладиган ва таъми жиҳатдан ряженкани эслатадиган вакцинанинг клиникга қадар синовларини якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
ТТИ раҳбари, РФА профессори Александр Дмитриев тадқиқотларда институт академик илмий анъаналардан воз кечмаганини маълум қилди.
Коронавирус под микроскопом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Ўзбек олимлари коронавирус геномларини ўқишди - бу маълумотлар асосида вакцина яратилади

"Илм-фан мафкураси шундан иборатки, тадқиқотлар тизимли равишда, босқичма-босқич, ҳар бир босқичда барча дастлабки тажрибаларни текшириш, улар асосида хулосалар шакллантириш ва кейинги мақсад ва вазифаларни белгилаш орқали амалга оширилади. Айнан шу академик фан саналади. Бошқача айтганда, бино томини фақатгина деворларни қад ростлаганда ёпиш мумкин, деворлар эса ишончли пойдевор бўлгандагина қадр ростланади. Бизнинг барча тадқиқотларимиз, хусусан, COVID-19 га қарши қатиқ таъмли ишланмамиз ҳам худди шу тамойилга асосланади”

ТТИ раҳбари, РФА профессори Александр Дмитриев

Унинг айтишича, тегишли тадқиқотлар Тажриба тиббиёти институтида бир йилча олдин старт олган.
"Мутахассисларнинг баҳосига кўра, клиникга қадар синовларни якунлаш ва клиник тадқиқотларни ўтказиш учун 200-220 миллион рубл зарур бўлади. Ҳозирда бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш учун имкониятларни изламоқдамиз”, - деб таъкидлади Дмитриев.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар сони 100 мингдан ошди
У шунингдек, клиникга қадар тадқиқотларни 2021 йил охири – 2022 йил якунига қадар тугатиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, вакцинани истеъмол қилганда ҳужайра даражасида патоген бактериялар ва вирусларга қарши “овчилар” ҳосил бўлиб, гуморал даражада антитаначалар шаклланиши юзага келади.
Шу билан бирга, мукозал вакцина истеъмол қилинганда, инфекция “дарвозаси” саналган шиллиқ пардада инъекцияли вакцинага реакциядан фарқли ўлароқ антитаначаларнинг бошқача синфи – иммуноглобулинлар ҳосил бўлади.
Дмитриевнинг сўзларига кўра, тажриба тиббиёти институти пробиотиклар асосида вакциналар – тирик бактерияларни ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага. Хусусан, шу вақтгача институт томонидан грипп, пневмококк ва стрептококка қарши худди шундай вакциналар бор.
Тажриба тиббиёти институти раҳбарининг фикрича, ушбу ишланма жиддий афзалликларга эга.
Клинические испытания вакцины Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Россияда “Спутник Лайт” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Биринчидан, тегишли қатиқ маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган технология патентлаштирилган. Иккинчидан, коронавирусга қарши истеъмол қилинадиган вакцинани тайёрлаш кимёвий синтез ва қўшимча тозалаш ишларини талаб этмайди.
Тажриба тиббиёти институти 1890 йилда шаҳзода Александр Ольденбургский томонидан ташкил этилган. Шаҳзода бу ишни армиясидаги қутурган ит томонидан тишланган офицер ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширган. XX аср бошида ТТИда яратилган препаратлар ёрдамида вабога чалинган беморларни даволатишган.
Шунингдек, бу ерда дунёда биринчи бўлиб полиомиелитга қарши вакцина, гриппга қарши “тирик” вакцина ва бошқа кўплаб препаратлар яратилган.
Янгиликлар лентаси
0