Ҳодисалар

Тошкент вилоятида сотувчидан "абонент тўлови" талаб қилган аёлларга жиноят иши очилди

© Пресс-служба Следственного департамента МВД УзбекистанаНа рынке Куйлюк правоохранители задержали карманника
На рынке Куйлюк правоохранители задержали карманника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган “Бек-барака” бозорида сотувчидан кунлик тўлов талаб қилган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тергов қўмитаси ахборот-хизмати.
Ҳодиса апрел ойи бошларида рўй берган. Нигина ва Наргиза исмли икки аёл Зангиота туманида жойлашган "Бек-барака" номли савдо мажмуасида кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган Сафарой исмли аёлнинг қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, кийим-кечакларни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб кетиб қолишган.
Российские рубли в руках у женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2020
Ҳодисалар
Фарғонада 4,5 миллиард кредитни ўзлаштириб олган талончилар ушланди
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида иккала аёл ҳам "Бек-барака" бозорида савдо ишлари билан шуғулланишлари, Сафаройни савдо қилаётган жойи уларга “тегишли” эканлигини, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Негина ва Ю.Наргизаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала