Жиззахда сохта дипломли мактаб ўқитувчилари дарс бериб келаётгани аниқланди

© Unsplash / Barry Zhou Пустой класс
Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Oбуна бўлиш
Олий ўқув юртларида ўқимаган ва сохта диплом билан ўқитувчи бўлиб ишлаган 10 кишининг кирдикорлари фош қилинган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сохта диплом билан ишлаб келаётган 10 нафар мактаб ўқитувчиси аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлимида ўтказилган текширув давомида олий ўқув юртларида ўқимаган ва сохта диплом билан ўқитувчи бўлиб ишлаган 10 кишининг кирдикорлари фош қилинган.
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2020
Ҳарбий тавсияномалардан 300таси сохта чиқди
Улар А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети ва Гулистон давлат университетларининг қалбаки дипломларига эга бўлишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки ишлатиш) жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0